Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ
2023-03-30 09:41:15 202
Рамазон – меҳр-саховат ойи!
Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойида бутун республикамизда бўлгани каби Қўштепа туманидаги маҳаллаларда ҳам халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туманимиздаги “Соҳибкор”, “Ўқчи”, “Лойсон”, “Дўстлик” ҳамда “Истиқлол” маҳалласида яшовчи 600 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган, шунингдек, “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”даги фуқаролар учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан ифторлик дастурхонлари ёзилди.
Ифторлик тадбирларида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган нуроний отахон ва онахонлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака, шундай эҳсонларга бош-қош бўлиб турган барча раҳбарлар ишларига ривож тилаб, дуо қилишди.
Бу каби ифторликлар тумандаги ҳар бир маҳаллаларда давом этади.