Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА ИФТОРЛИК МАРОСИМЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2023-03-30 08:52:26 217
Қўштепа туманида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан муборак Рамазон ойида инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
Жумладан, Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Оталар оромгоҳи”да ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда ҳудуддаги нуроний ва фаоллар учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ҳам иштирок этди.
Тўкин дастурхон атрофида жам бўлганлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака, шундай эҳсонларга бош-қош бўлиб турган барча раҳбарлар ишларига ривож тилаб, дуо қилишди.
Бу каби ифторликлар туманимиздаги ҳар бир маҳаллаларда давом этади.