Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУБОРАК РАМАЗОНИ ШАРИФ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ
2023-03-30 08:31:22 204
Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойида бутун республикамизда бўлгани каби Қўштепа туманидаги маҳаллаларда ҳам халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Соҳибкор маҳалласидаги “Хосиятхон хожи она” тўйхонасида маҳаллада яшовчи 150 нафардан зиёд нуроний ва фахрийларга, кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқаролар учун туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг ташаббуси билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Тадбирда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштрок этиб муборак Рамазон ойи билан иштирокчиларни самимий қутлаб, ушбу муборак ой барчага хайрли ва баракотли бўлишини тилади.