Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА МАҲАЛЛАЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/44fda53773a3a04ccf78e.jpg)
2023-03-25 09:20:54 126
![](https://telegra.ph/file/44fda53773a3a04ccf78e.jpg)
“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра жойларда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва бошқа инфратузилма объектлари яхшиланмоқда.
Жумладан, Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлашга киришилган. Қарор асосида 1 250 000 000 сўм маблағ эвазига Ёшларобод ва Орзу кўчаларида “Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан 2.5 километр масофадаги ички йўлларда асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/68cd5e69800b57dbd3dbe.jpg)