Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “ОҚИЛА АЁЛЛАР” ҲАРАКАТИ АЪЗОЛАРИ ОЛДИДА ТУРГАН ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
2023-03-24 16:54:27 202
Бугун, Қўштепа туманидаги “Ёшлар марказида” “Оқила аёллар” ҳаракатининг вилоят раҳбари Юлдузхон Раҳимова, “Тарғибот гуруҳи” вилоят раҳбари Сайёрахон Алимова ҳамда “Ойдин” газетаси муҳаррири Хадичахон Каримовалар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Марямхон Юлдашева, “Оқила аёллар” ҳаракати туман раҳбари Д.Юсупова ва “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари қатнашди.
Юзма-юз мулоқотда Қўштепа туманида “Оқила аёллар” ҳаракатининг муҳим вазифалари муҳокама қилинди. Шунингдек, оилаларда ажримларнинг олдини олиш, оилавий келишмовчиликларни бартараф этиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳамда маҳалла фаоллари ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият олиб боришлари ҳаётий зарурат эканига эътибор қаратилди ҳамда ҳаракат аъзолари олдида турган долзарб вазифалар яна бир бор аниқ белгилаб олинди.