Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” НИШОНЛАНДИ
2023-03-22 15:19:36 227
Давлатимиз раҳбари томонидан маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинган эди.
Шу муносабат билан бугун Қўштепа туманидаги “Ғиштмон маданият уйи”да мазкур санага бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.
Унда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари ҳамда маҳалла тизимида намунали фаолият юритиб келаётган бешлик ходимлари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков маҳалла ходимларини қўшалоқ байрам билан самимий муборакбод этиб, уларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига файз-у барака, масъулиятли ва серқирра фаолиятларида янги ютуқ ва омадлар тилади.
Тадбирда ўз вазифасини муносиб даражада бажарган соҳа фидоийлари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, Қўштепа фарзанди, Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси - Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Нилуфархон Эргашевага ҳам туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаси топширилди.
Тадбир доирасида Маданият уйининг ховлисида байрам дастурхони ёзилди. Маданият маркази санъаткорлари томонидан бетакрор куй-қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларга баҳорий кайфият улашилди.