Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e92b0e8b20402a119065a.jpg)
2023-03-20 09:04:29 129
![](https://telegra.ph/file/e92b0e8b20402a119065a.jpg)
Бугунги кунда Қўштепа туманида маҳаллаларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тумандаги Қийқи, Соҳибкор ва Дўрмон МФЙларига 6 квли электр узатиш тармоғи қуриш ишлари бажарилмоқда. Бу орқали ушбу маҳаллаларда электр таъминоти янада яхшиланади.
Айни кунларда ушбу ҳудудларда қизғин иш олиб борилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/e1d9a82d19549aedec99c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/aa89d08a16fd5b6a19c94.jpg)