Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАШАР - ҲАМЖИХАТЛИК НАМУНАСИ
2023-03-18 15:52:20 187
Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасига пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Ушбу эзгу тадбир туманимизнинг барча маҳаллалари, аҳоли турар жойларида, меҳнат жамоалари, кўча-кўйда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Кўп қаватли уйлар, йўл-йўлаклар, биноларнинг атрофи, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳлар, муқаддас масканларда тозалаш ишлари олиб борилиб, мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экилмоқда.