Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ 16 ТА МАҲАЛЛАГА 33,6 КМ УЗУНЛИКДАГИ 0,4-10 КВЛИ ЯНГИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИ ҚУРИЛМОҚДА

×

 2023-03-18 08:48:41    207

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ туманда лойиҳа қиймати 5,0 млрд сўмдан ортиқ 4 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида, тумандаги 16 та маҳаллага 33,6 км узунликдаги 0,4-10 кВли янги электр узатиш тармоғини қуриш ишларига киришилди. Бундан ташқари 5 дона янги трансформатор пункти ҳам якуний монтаж ишлари бажарилмоқда.




Айни вақтда, “Мумтоз” маҳалласида жойлашган 110/10 кВли “Жойбозор” подстанциясидан янги 10 кВли 13,5 км узунликдаги электр тармоқларини қуриш ишлари жадал суратда давом этмоқда.

Бу орқали туманнинг “Истиқлол”, “Дехқонобод”, “Шаҳартепа”, “Шомирза”, “Ўқчи”, “Бешкапа” ҳамда “Пахтакор” маҳаллаларининг электр таъминоти яхшиланади.

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram