Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БИР КОНТУР – БИР МАҲСУЛОТ” ТАМОЙИЛИ: ТОМОРҚАДА ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТНИНГ МЕҲРИ ВА БАРАКАСИ БОШҚАЧА БЎЛАДИ

×

 2023-03-17 13:57:51    501

PDF юклаш
Чоп этиш



Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва тегишли қарорлари билан юртимизда ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинди. Ушбу йўналишда Қўштепа туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган.

“E-AUKSION” дастури орқали очиқ танловда ғолиб бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, расмий ишсизлар ҳамда алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар бу ерларларда деҳқон хўжалиги юритиш имконига эга бўлишди. 




Бу йил биринчи босқичда “E-AUKSION” дастури орқали очиқ танловда ғолиб бўлган 2746 нафар фуқароларга 799 гектар майдон маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг кўмагида тақсимлаб берилди. Айни кунларда “Бир ҳудуд – бир маҳсулот”, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ иқлим шароити, фуқароларнинг деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, кооперациялар, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналарнинг маҳсулот турига бўлган талаби ҳамда ички истеъмол бозорларида аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалик экинлари экилмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram