Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАНИНГ ИЛМГА ЧАНҚОҚ, ҒАЙРАТЛИ ЁШЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/eb2371c5e03febffe9625.jpg)
2023-03-16 17:22:15 222
![](https://telegra.ph/file/eb2371c5e03febffe9625.jpg)
Бугунги кунда юртимизда мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига, бутун жамиятнинг устувор вазифасига айланди. Мамлакатимизда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилгани Ватан, миллат номини улуғлашга бел боғлаган ёшларнинг орзуларига қанот бўлмоқда.
Дарҳақиқат биз буни Қўштепа туманидаги 2-ИДУМИдаги илмга чанқоқ ва ғайратли ёшлари мисолида кўришимиз мумкин. Ушбу биология ва кимё фанига ихтисослаштирилган мактабни 2021-2022 ўқув йилида 31 нафар ўқувчи тамомлаган бўлса, уларнинг 29 таси олий ўқув юртларининг талабаси бўлишди. Ҳозирда уларнинг 14 нафари давлат гранти асосида таҳсил олишмоқда.
Мактаб жамоаси бу йил ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсатгичини 100 фоизга олиб чиқиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Албатта бу йўлда устозлар ва ўқувчиларнинг билим чўққилари сари ташлаган қадамлари залворли бўлмоқда.
Мактабнинг 5 нафар ўқувчиси инглиз тилидан Ielts сертификатини ва 3 нафари В 2 Sefr даражасини олишга муваффақ бўлишди.
![](https://telegra.ph/file/df2254ed89cccb661e03c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/4db1183271c23c1d74f8c.jpg)
11-синф ўқувчиси Камолиддин Абдуфаттохов эса тарих фанидан ўтказилган фан олимпиадасида фаол иштирок этиб, вилоятда биринчи ва республикада ҳам фахрли ўринни эгаллаб, бир миллион олти юз минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Энг қувонарлиси, 11-синфнинг 3 нафар ўқувчилари АҚШнинг нуфузли олийгоҳларида ўқиш учун имтиҳон топшириб, муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди. Улар Муҳаммадсолиҳ Абдусаломов Wingate University-27000, The university of Arizona-15000, Саидакбар Ёқубов Wingate University-27000, Камолиддин Абдуфаттоҳов Wingate University-27000 доллар миқдордаги грантларини қўлга киритишди.
Ўқувчиларга билим беришда 2-ИДУМИ директори Носиржон Мадалиевдан тортиб, барча ўқитувчилар бор билим ва ғайратини аяшмаяпти. 25 нафар ўқутувчиларнинг 11 нафари олий тоифали бўлса, 9 нафари 1-тоифали ҳисобланади. Мактабда ўз устида тинимсиз ишлаётган ва изланаётган инглиз тили фани ўқитувчиси Аҳлиёр Усмонов ва тарих фани ўқитувчиси Отабек Ўктамовлар эса вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилган танлов ғолиб бўлишди.