Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИЙҚИ, СОҲИБКОР, КАТТА БЕШКАПА ВА ДЎРМОН МАҲАЛЛАЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА
2023-03-16 09:39:25 187
Қўштепа туманидаги паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ҳамда модернизация қилиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, Қийқи, Соҳибкор, Катта бешкапа ва Дўрмон маҳаллаларида электр таъминоти янада яхшилаш борасидаги ишлар жадал суратда давом этмоқда.
Кеча ҳудудга 10 кВли янги электр узатиш тармоқлари учун навбатдаги темир-бетон таянчлари етказилди.
Маълумот ўрнида, Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, лойиҳа қиймати умумий 5,0 млрд сўмдан ортиқ 4 та лойиҳа амалга оширилмоқда.