Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ ШОДИЁНАЛАРИГА, ХАЛҚ САЙЛИГА МАРҲАМАТ!
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/eccae63de24edf318a4fd.jpg)
2023-03-16 09:04:30 150
![](https://telegra.ph/file/eccae63de24edf318a4fd.jpg)
Ҳурматли Қўштепа тумани аҳолиси ва туманимиз меҳмонлари!
Жорий йилнинг 17 март куни Қийқи маҳалласида жойлашган Маданият марказида Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари, халқ сайли бўлиб ўтади. Байрам шодиёналари соат 10.00 да бошланади.
Янгиланиш ва яшариш фасли тантаналари давомида кўплаб қизиқарли томошалар, саҳналаштирилган байрам маросими, халқ ўйинлари, спорт беллашувлари, шоу ва викториналар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, шунингдек, элимиз суйган, таниқли ва ёш санъаткорлар, усталари ва моҳир аскиячилар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади.
Барчани ушбу байрам тадбирига таклиф этиб қоламиз!