Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА “НАВРЎЗ” БАЙРАМИ НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2023-03-16 08:53:48    456

PDF юклаш
Чоп этиш



Барча жойларда бўлгани каби Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳам миллий байрамимиз “Наврўз” кенг нишонланмоқда.

18-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Тадбирда сўз олган туман раҳбари барча иштирокчиларни Наврўз байрами билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.

“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда болажонлар томонидан тайёрланган, миллий урф-удумларимизни ўзида намоён этган турли мусиқа ва рақслар, беллашувлар, театр саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Очиқ осмон остида ўтказилган байрам томошалари давомида сумалак таоми кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, унинг келиб чиқиши, тайёрланиши ва фойдали жиҳатлари тўғрисида болаларга тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

“Наврўз” байрамига бағишланган бу каби тадбирлар тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб ўтмоқда.

 









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram