Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЧИГИТ ЭКИШГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР
2023-03-15 15:27:54 189
Бугун “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерининг Солижонобод ҳудудидаги ерида чигит экишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор масъуллар, туманимиз фаоллари, шунингдек фермерлар ҳамда механизаторлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида чигит экишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги, қандай ишлар амалга оширилши ва чигит экиш мавсумида тузилган штабларнинг вазифалари ҳамда бошқа долзарб вазифалар ҳақида тушунчалар берилди.
Чигит ерга қадалиши олдидан қонлик чиқарилиб, юртимизга тинчлик, деҳқончиликларимизга барака тиланиб, дуо қилинди.