Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХЎЖАҚИШЛОҚДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЖАДАЛ СУРАТДА ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2023-03-15 09:11:30    143

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарори доирасида Қўштепа туманида тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ва сув таъминотини яхшилаш борасида бунёдкорлик ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.

Хусусан, қарорга кўра Хўжақишлоқ маҳалласидаги Ифтихор кўчаси ҳудудида 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 1 дона янги сув минораси ва 1 дона янги сув насоси ўрнатиш, 0.5 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилиб, 1230.0 миллион сўм маблағ ажратилган.

Хозирда пудратчи ташкилот “Эффект Элегант Қурилиш” МЧЖ томонидан Ифтихор кўчаси ҳудудида 0.5 километр тармоқ тортиш ишлари бажарилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram