Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-03-14 09:40:25 214
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, экология бўлими ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида семинар ва намунавий оммавий кўчат экиш тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида сафора, акация, павлония, сасна каби мевали ва манзарали кўчатлар экилди.
Қўштепа туманимизнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, 2023 йилнинг баҳор мавсумида 550 минг дона мевали-манзарали кўчатлар ва қаламчалар экиш режалаштирилган. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Ҳозиргача 250 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу ишга сектор раҳбарларидан тортиб ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ходимлари ва фуқаролар ҳам ўз ҳиссасини қўшишмоқда.