Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/fb70b480df07d1b7bcc77.jpg)
2023-03-14 08:17:36 118
![](https://telegra.ph/file/fb70b480df07d1b7bcc77.jpg)
Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун “Муваффақият психологияси” мавзусида семинар ташкил қилинди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган семинарда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова, туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниевлар иштирок этишди.
Семинар мобайнида ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси маданиятини янада ривожлантириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларга батафсил тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнггида туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ масъуллар “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.