Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-03-13 13:40:55 185
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги Лангар шифохонасида оддий тиббий ходимларни мажбурий тарзда туман ҳокимлигининг “Истиқбол йўли” газетасига 60 мингдан мажбурий обуна бўлишга ундашаётганлиги ҳақидаги мурожаат эълон қилинди.
Ушбу танқидий мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида Қўштепа тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли Лангар бўлимининг ишчи-ходимлари билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, жарроҳлик бўлими мудири А.Мавлонов оддий тиббий ходимларни ҳеч ким мажбурий обунага ундамаётганлиги ва 60 минг сўмдан йиғим йиғилмаганлигини маълум қилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.