Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2023-03-11 11:19:33 321
Айни кунларда Қўштепа туманидаги барча маҳаллаларда кексаю-ёш томонидан ҳамжиҳатликда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун ҳам туманимиздаги Файз, Қўрғонча, Шомирза, Ватан маҳаллаларида йўл четлари, бинолар ва ҳовлилар атрофи, йўлаклар, зиёратгоҳ ҳамда қабристонлар ободонлаштирилмоқда. Ариқлар тозаланиб, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари олиб борилмоқда.
Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам Солижонобод аҳли билан ҳамкорликда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.