Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯПОНИЯ ЭЛЧИХОНАСИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИГА ЎҚУВ ЖИҲОЗЛАРИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ҚАРИЙБ 41 МИНГ ДОЛЛАРЛИК ГРАНТ ШАРТНОМАСИНИ ИМЗОЛАДИ
2023-03-10 18:10:33 214
Япония элчихонасида “Япония ҳукуматининг кичик ижтимоий лойиҳаларга кўмак бериш грантлари” дастури доирасида грант шартномасини имзолашнинг расмий маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Япониянинг Муваққат ишлар вакили Тода Шинсуке, Қўштепа туманидаги 35-мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Шаҳодат Тожиматова, Фарғона вилояти Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлими мудири Иқболхон Махмудова иштирок этди.
Лойиҳага мувофиқ, Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-мактабгача таълим ташкилоти 40 минг 814 АҚШ долларига ўқув жиҳозлари билан таъминланади.