Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАН ҲОКИМИ И.НОВИКОВНИНГ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 8 МАРТ-ХАЛҚAРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2023-03-07 22:19:37    187

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Барчамиз орзиқиб кутган янгиланиш ва яшариш фасли бўлмиш баҳор кириб келиши билан табиат уйғониб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу шукуҳли айёмда Сизларни, Сизлар орқали бутун туманимиз хотин-қизларини 8-март халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Биз бугун Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган, ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган, аёл деб аталган ожиза қалб эгаларини, табаррук оналарни улуғлар эканмиз, беихтиёр “Жаннат оналар оёғи остидадир” деган ҳикматли сўзларни эслаймиз ва муқаддас Она сиймоси олдида таъзим қиламиз.

Ўзининг латофати ва нафосати, вафо ва садоқати, қалб саховати билан оилани оила қиладиган, хонадонларимиз бекаси бўлмиш Сиз, мунис аёлларимизга ҳар қанча тасаннолар айтсак, сизларни ҳар қанча эъзозлаб, бошимизга кўтарсак, арзийди, албатта.

Ҳақиқатан ҳам, сизларнинг юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини кучайтиришдаги ўрнингиз ва таъсирингизни, чидам ва сабр-бардош, оқилалик ва шукроналик каби фазилатларингизни ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди.

Ўзининг гўзаллиги ва фидойилиги, меҳнаткашлиги ва бағрикенглиги билан бизнинг юртимиз аёлларига тенг келадиган аёллар дунёда йўқ десам муболаға бўлмайди.

Ҳурматли опа-сингиллар!    

Бугун биз бошимиздан кечираётган, тез ўзгариб бораётган глобаллашув замонида сизларнинг ҳеч кимдан кам бўлмасдан, ҳаётимизнинг ҳал қилувчи устувор йўналишларида, замон талаблари билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, улкан ютуқларга эришаётганингизни биз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.

Бугунги кунда юртимизда кўплаб хотин-қизларимиз иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳасида фаол меҳнат қилмоқда.

Бугунги кунда аёлларимизнинг нозик қўллари, интеллектуал салоҳияти, тиришқоқлиги ва маҳорати билан юртимизда кўплаб соҳалар кенг ривож топмоқда. Бошқача айтганда, бизнинг аёлларимиз ана шу ўта мураккаб жабҳада ҳам барчани қойил қолдирмоқда.

Азиз ва мухтарама аёллар, онахонлар, опа-сингиллар!

Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда, яна бир-бор баҳорнинг илк байрами 8-март халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этаман.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram