Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ: ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1fcc941f80d5fdb465fea.jpg)
2023-03-06 13:13:47 132
![](https://telegra.ph/file/1fcc941f80d5fdb465fea.jpg)
Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Қўштепа туманидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Аёл борки олам мунаввар”, “Аёллари қадр топган юрт”, “Сен барибир Муқаддассан, муқаддас аёл”, “Қизлар давраси” каби маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/aef9abe497714e03377e6.jpg)
Шундай тадбирлардан бири бугун, Қўштепа тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўз олиб, соҳада меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни байрам билан табриклади. Уларнинг меҳнатларини эътироф этиб, тинчлик, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаб, туман ҳокимлигининг эсадалик совғаларини топширди.