Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 203 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “NET WORK SHOP” ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ПЛАТФОРМАСИНИНГ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-03-04 10:17:01    145

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида тумандаги тадбиркорлар, экспортёрлар ва ҳунармандалар иштирокида “Net Work Shop” электрон тижорат платформасининг тақдимоти ўтказилиб, мазкур платформа ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

“Buvayda Network” МЧЖ томонидан яратилган мазкур электрон платформа, – дейди Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи - туман ҳокими ўринбосари Р.Позилжонов. – Ўзбекистондаги кичик ва ўрта экспортёр компанияларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш учун ишончли ва муваффақиятли хорижий ҳамкорларни осонлик билан онлайн тарзда топиш имконини беради. Бунинг натижасида эса экспорт географиясининг кенгайиши, экспорт ҳажми ўсиши ва умуман мамлакат иқтисодиёти ривожланишига эришилади.

Тадбирда Фарғона вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Мирзаев, “Net Work Shop” электрон тижорат платформаси асосчиси А.Эргашев ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи - туман ҳокими ўринбосари Р.Позилжоновлар иштирок этди.  






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram