Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ТАДБИРКОРЛИК ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-03-02 08:23:56    194

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Қўштепа туманида аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тадбиркорлик лойиҳалари ҳамда янги корхоналар фаолияти, яратилаётган янги иш ўринлари билан танишди.

“Соҳибкор” МФЙда истиқболли лойиҳа доирасида “Уз самарали сервис” МЧЖ томонидан пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Жорий йилнинг июль ойида ишга тушириладиган янги лойиҳага эса умумий қиймати қарийб 5 миллиард сўм бўлган инвестиция жалб этилиб, 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилишига эришилади.

“Шодлик” МФЙда эса “Умид Сардор Дониёр” МЧЖ томонидан олиб борилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказининг қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Замонавий мажмуада 8 миллиард сўм маблағ эвазига соғломлаштириш клуби, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, болалар учун ўйин майдончаси ҳамда умумий овқатланиш маркази ташкил этилиши режалаштирилган. 2023 йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилиши кўзда тутилган ушбу мажмуада 30 та доимий иш ўрни яратилади.

“Қумтепа” МФЙ ҳудудида қурилаётган лойиҳа қиймати 13,5 миллиард сўм бўлган музлаткичли омбор, пластмасса яшик, метал ва тунука маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо, маиший хизмат ва ўқув маркази, болалар клиникаси ташкил этиш лойиҳаси ҳам истиқболли эканлиги таъкидланди. Муҳташам мажмуа мустақиллик байрами арафасида ишга туширилиши ҳисобига 60 нафардан зиёд маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади.

“Fergana Stroy Oil” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган тиббий клиника, маиший хизмат кўрсатиш маркази ҳамда меҳмонхона қуриш лойиҳаси учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган бўлиб, тадбиркор Жавлонбек Мухторов унинг 9 миллиард сўмини ўз маблағи ҳисобидан сарфламоқда. Шу тариқа 50 та иш ўрнига эга лойиҳа жорий йил якунида ишга туширилиши мақсад қилинган.

Айни пайтда “Алимардон Абубакир файзи” оилавий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 2,6 миллион доллар бўлган йирик лойиҳани амалга ошириш учун изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида 120 ўринли меҳмонхона, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида 250 ўринли мактабгача таълим муассасаси ҳамда 30 ўринли тиббиёт клиникаси қад ростлайди.

Қўштепалик тадбиркорларнинг ҳар бир лойиҳаси билан бирма бир танишган вилоят раҳбари қурилиш ишларини шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналарига мувофиқ тарзда сифатли ва мустаҳкам бўлишини таъминлаш борасида зарурий тавсияларини берди.

Ўз навбатида тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотлар давомида уларнинг қийнаётган муаммолари, хусусан, банк кредити билан боғлиқ масалалар шу ернинг ўзида ўрганилди ҳамда ижросини таъминлаш борасида тегишли мутасадди идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram