Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ КЛИНИКА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-03-01 19:15:52    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа тумани Соҳибкор МФЙ ҳудудида барпо этилган замонавий тиббиёт марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

Туман аҳолисига қулайлик яратиш ҳамда сифатли тиббий ҳизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида “Said Med” хусусий клиникаси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

8,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган мазкур тиббиёт марказида УЗИ, ЭКГ, ЭХО ҳамда бошқа замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди. Клиника таркибида 25 ўринли даволаш бўлими, лаборатория, дорихона, ошхона мавжуд.

Янги клиникада бир кунда 50 нафардан зиёд беморни қабул қилиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram