Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУНАРЛИНИНГ ҲУНАРИ - МУРОДИГА ЕТКАЗАР

×

 2023-03-01 14:50:37    1522

PDF юклаш
Чоп этиш



Халқимизда “Ҳунарли киши хор бўлмас”, деган нақл бежиз айтилмаган. Қўлида ҳунари бўлган одамнинг рўзғори бут, кўнгли тўқ, жамиятда ўз ўрнига эга бўлади. Ҳунарли инсон ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам наф келтиради.

Шу боис ҳам мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда Қўштепа туманида ҳунарманд аёллар сони тобора ошиб бормоқда. Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шохистахон Раҳмонова юртимизда аёлларга берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, 21 миллион сўм кредит эвазига 3 дона тикув машинаси олди. Касби тикувчи бўлганлиги учун дастлаб оиладаги қизлари ва келинлари билан пойабзал тикишни йўлга қўйди.

Ҳозирга келиб ҳунармад аёлнинг иш фаолияти янада кенгайди. Қўшимча тикув машиналари ҳарид қилиб, маҳалладаги 5 нафар ишсиз аёлларни ҳам ёнига олди. Шохистахон Раҳмоновага шогирд тушиб, оиласига даромад олиб кираётган аёлларнинг 3 нафари маҳалланинг “Аёллар дафтари”да туришади.

Бундан ташқари Шохистахон касаначилик фаолиятини ҳам йўлга қўйган. Ҳозирда 10 нафар маҳалладошлари касаначилик асосида иш олиб боришмоқда. 







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram