Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОЧИҚ БЮДЖЕТ” – БИРДАМЛИК ВА ЯКДИЛЛИК ИНЪИКОСИ

×

 2023-02-28 11:06:29    200

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда жорий этилган “Очиқ бюджет” портали нафақат бюджет маблағларининг шаффоф тақсимланиши, жамоатчилик фикри инобатга олиниши, балки ҳудудлар ободончилиги, мавжуд муаммоларга тезкор ечим топилиши, шунингдек, халқ якдиллиги ва бирдамлиги рамзи сифатида оммалашиб бормоқда. Кўрсатилган ташаббусларнинг танлов ғолиби бўлиши ва лойиҳаларнинг тўлақонли бажарилиши устидан ўрнатилган назорат натижасида кўплаб йўл-транспорт, спорт инфратузилмалари қурилмоқда, ижтимоий объектлар қад ростламоқда.

Ўтган йил ёзида Қўштепа тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби педагогик жамоаси томонидан “Очиқ бюджет” портали орқали иккита сунъий қопламали стадион майдончаси бўйича ташаббус кўрсатилиб, овозга қўйилган эди. Якуний овоз бериш натижасига кўра 4216 та овоз билан бу ташаббус ғолиб деб топилди ва умумий қиймати 765.0 млн сўмлик лойиҳани “Бунёдкор ташаббус обод” хусусий корхонаси танловда ютиб олди. Айни кунларда 40х20 ўлчамли 2 та сунъий қопламали стадион қурилиш ишлари якунига етди.

– Ҳудудимизда спортсевар ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Шунақа замонавий стадион уларнинг орзуси эди, – дейди 1-сон касб-ҳунар мактаби директори А.Эргашев. – Кўркам иншоот мактабимиз кўркига кўрк қўшиб турибди. Ўйингоҳ туш вақтигача касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва устоз мураббийлар хизматида. Тушликдан сўнг атроф ҳудуд маҳалла ёшлари бу ерда футбол ўйнашади. Келажакда қишлоғимиздан футзал ва футбол бўйича чемпионлар чиқишига ишонамиз.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram