Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИЙҚИ МАҲАЛЛАСИДА 500 ДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ
2023-02-28 08:48:29 182
Қийқи МФЙда яшовчи истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада яхшилаш борасида Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан КТПС русумли, қуввати 160/10/0,4 кВА янги трансформатор пункти ва 78 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.1,7 км 0.4 кВ кучланишли янги электр узатиш тармоғи қурилиб, мавжуд 47 сонли трансформатордаги 63 та истеъмолчи янги ТП га уланди.
Бундан ташқари Қийқи МФЙ ҳудудида яна КТПС русумли, қуввати 160/10/0,4 кВА янги трансформатор пункти ва 42 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, 0.973 км 0.4 кВ кучланишли янги электр узатиш тармоғи қурилди. Мавжуд 119 сонли трансформатордаги 49 та истеъмолчи эса янги ТП га уланди.
Юқоридаги ишлар якуни билан Қийқи маҳалласидаги жами 500 дан ортиқ истеъмолчининг электр таъминотини янада яхшиланишига эришилди.