Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУДИНИНГ 108 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
2023-02-28 08:36:30 232
Ижод оламида ёрқин из қолдирган Зулфияхоним таваллуди мамлакатимиз бўйлаб ҳар йили баҳорнинг биринчи санасида кенг нишонланади.
Садоқат ва матонат соҳибаси, ўзининг дилбар шеърлари билан кўнгиллар тубидан жой эгаллаган шоиранинг ижодий мероси бугун барчамизни мўъжаз ва бетакрор оламга етаклайди. Зулфияхоним шеърларини мутолаа қилар экансиз, уларда она Ватан манзаралари, юрт меҳри, вафо ва садоқатни чуқур ҳис этасиз.
Шоиранинг ижодий мероси бугун ёшларимизни яхшиликка, эзгуликка, садоқатга чорлаб келаяпти.
Айни кунларда Қўштепа туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида Зулфияхоним таваллудига бағишланган бадиий кечалар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабида ҳам Зулфияхоним таваллудининг 108 йиллигига бағишланган маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида шоира Мунирахон Қўқонованинг “Ҳарир туйғулар” китоби ҳамда “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи ғолиби, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси, ёш қаламкаш Нилуфар Эргашеванинг “Яшил сўз” деб номланган шеърий тўпламининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниевлар иштирок этди.