Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНАЛИКЛАРНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМЛАРИ ТУРКИЯДАГИ КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА ОҚИБАТИДА ТАЛАФОТ КЎРГАН ҲУДУДЛАРГА ЕТИБ БОРДИ
2023-02-27 10:51:45 201
Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида талафот кўрган ҳудудларга Ўзбекистондан ҳам инсонпарварлик ёрдамлари юборилди.
Хусусан, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Аъзамжон Ахмаджоновнинг ташаббуси билан Фарғоналикларнинг инсонпарварлик ёрдамлари қардош турк халқига етказилди.
Туркиянинг жанубий вилоятларида кўплаб ўзбеклар яшайдиган маҳалла ва қишлоқлар мавжуд. Ҳалокатли зилзила айнан улар истиқомат қиладиган ҳудудларга яқин ерда содир бўлган. 15 мингдан ортиқ ўзбек яшайдиган Ҳатай вилоятидаги Овакент қишлоғи энг кўп жабрланган ҳудудлардан биридир. Депутатимиз Аъзамжон Ахмаджонов Овакент қишлоғида ҳам бўлди.