Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ШОДЛИК МАҲАЛЛАСИДА “ФАРМУЗ DIAMOND” CТОМАТОЛОГИЯ ХУСУСИЙ КЛИНИКАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
2023-02-27 08:24:15 185
Кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида нодавлат даволаш муассасалари билан биргаликда хусусий шифохоналарни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан Сарварбек Хусанов томонидан Шодлик маҳалласида янги иш фаолиятини бошлаган “Фармуз diamond” cтоматология хусусий клиникаси ҳам давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан биридир.
Ҳудуддаги аҳолининг узоғини яқин қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу клиника замонавий тиббий жихозлар билан таъминланган бўлиб, бу ерда 4 нафар тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқдалар.
Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Маърифатхон Саидованинг тавсияси билан тадбиркорга 100 миллион сўм кредит берилиши ва клиникани қўшимча замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, шунингдек ишчи ўрни яратиш режалаштирилди.