Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 220 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИССИҚХОНА - МЎМАЙГИНА ДАРОМАД МАНБАИ

×

 2023-02-25 09:47:15    259

PDF юклаш
Чоп этиш



Заминимиз унумдор ва серҳосил. Ҳаракат қилган инсон кафтдек ердан ҳам яхшигина даромад қилади.

Валижон Рўзибоев Қўштепа туманидаги Шодлик маҳалласи ҳудудида ташландиқ ва қаровсиз бўлиб ётган ерда иссиқхона ташкил этди. Бугунги кунда иссиқхонани кўрган инсон ҳавас қилади. Олдин шу жойлар қаровсиз, ташландиқ бўлган эди деса, ҳеч кимни ишонгиси келмайди.

– Бу ерлар биздан жуда катта меҳнат, шунингдек, анчагина вақт ва сабр талаб қилди. Баъзан, қачон экин экиб, қачон даромадга кирар эканмиз-а, деб ўйлаб қолардим – дейди биз билан суҳбатда “АРК Камол Зиё” МЧЖ раҳбари Валижон Рўзибоев. – 2018 йили шу жойни олган бўлсак, катта куч билан ерни тозалаб, теккислатдик, иссиқхонада кўчат етиштириш учун унумдор тупроқ олиб келдик. Атрофини ўратиб, қўшимча бино қурдик. Ваниҳоят ўтган 2022 йили иссиқхонага биринчи маротаба помидор кўчатларини экиб парварашладик. Ғалвир сувдан кўтарилганида 70 миллион сўмга яқин соф даромад олдик.

Ҳозирда жами майдони 30 сотих бўлган жойнинг 25 сотих жойида 12 та исиқхона мавжуд. Иссиқхонада маҳалланинг 10 нафар ишсиз фуқароси иш билан таъминланган. Ишчилар бир миллион саккиз юз минг сўмдан икки миллион сўмгача маош олишади.

Ўтган йили иссиқхонага экиш учун помидор кўчатлари сотиб олинган бўлса, бу йил тадбиркорнинг ўзи кўчат ҳам етиштирди. Иссиқхонага Аламина, Балабан Ғ1, Руннер навли 20 минг туп помидор ва Фантино навли 30 минг туп бодринг кўчатлари экилган. Айни кунларда кўчатлар иссиқхоналарга экиш учун томорқачиларга сотилмоқда. Очиқ майдонларга экиш учун ҳам Новичок ва Израил навли 60 минг туп помир кўчатлари етиштирилмоқда. Бундан ташқари иссиқхонага экилган 40 минг туп бодринг, 40 минг туп помидор кўчатлари ҳосил бериш арафасида. Тадбиркор-томорқачи бу йил 150 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни режалаштирган.

– Олаётган даромадимиз меҳнатимизга яраша бўлмоқда, нолимаймиз, – дейди тадбиркор. Ишчиларимиз билан эл дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида меҳнат қилаётганимиздан мамнунмиз.

Шу ўринда ҳудудларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари нафақат маҳалла аҳлининг, балки Валижон Рўзибоев сингари янги иш бошлаган тадбиркорларнинг ҳам дўстига, ҳамфикр елкадошига айланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Хусусан Шодлик маҳлласининг ҳоким ёрдамчиси Маърифатхон Саидова ҳам тадбиркор томорқачига яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш мақсадида ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан шу кунларда Акциядорлик тижорат Халқ банкининг Қўштепа филиалидан бир миллиард сўм кердит олиб, шу жойда 200 тонналик мева-сабзавот сақлаш учун музлатгич қуришни ҳамда иссиқхонани кенгайтиришни ва яна янги иш ўринлари ташкил этишни режалаштирган.

Дарҳақиқат, меҳнат қилган бу юртда кам бўлмайди. Шодлик маҳалласида ҳозирги вақтда иссиқхона қуриб, томорқасидан мўмайгина даромад олаётган тадбиркор оилалалар сони ҳам кун сайин кўпайиб бормоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram