Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАРҒИБОТ УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-02-25 09:13:35 176
Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг раиси А.Эргашев иштирокида тумандаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда туман Халқ таълими бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46 сонли Қарорининг бир қатор бандлари ижроси юзасидан “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида тарғибот учрашувлари ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларига туман судининг раиси А.Эргашев томонидан Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчлари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.