Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОИЛАВИЙ КИТОБХОНЛАР ЎЗАРО БЕЛЛАШДИЛАР
2023-02-25 09:12:11 198
Оилавий китобхонларни кутубхонага жалб қилиш, улар ўртасида китобхонликни шакллантириш мақсадида Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказида фаол китобхон оилалар иштирокида “Ўйла, изла, топ!” мавзусида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи оилавий китобхонлар ўзаро беллашдилар. Тадбир давомида китобхон оилалар савол-жавобларда фаол иштирок этишиб, китоб орқали эгаллаган билим ва кўникмаларини намойиш этишди. Беллашув сўнгида тадбирда иштирок этган китобхон оилалар ҳамда кутубхонанинг фаол кичкинтой китобхонлари эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.