Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2023-02-23 08:01:08 160
Қўштепа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг тўртинчи босқичини шакллантириш жараёнининг якуний ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ҳокимлигида “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 4-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича туман штаби бошлиғи И.Новиков раислигида штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда маҳаллаларда ўтказилган хатловлар натижалари ва “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатларини киритиш ҳолати тахлил қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида туман ҳокими хар бир ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларнинг муаммоларини ўрганиш, аввало аёлларнинг бандлигини таъминлаш, доимий ишга жойлаштириш, тадбиркорликка йўналтириш, касаначилик, дехқончилик ва ўзини ўзи банд этиш орқали уларнинг муаамоларини хал этиш зарурлигини такидлаб ўтди.