Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОРОТ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИНИНГ ЯНА БИР МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8ffabb637dac460a5a08e.jpg)
2023-02-22 10:00:51 122
![](https://telegra.ph/file/8ffabb637dac460a5a08e.jpg)
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Борот МФЙда аҳолининг яна бир муаммоси ҳал этилмоқда.
Ушбу лойиҳа учун 5 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, Борот маҳалласидаги 12 та кўчага 8 километр ичимлик суви тармоғи тортиш ва бир дона сув минораси ўрнатиш режалаштирилган.
Шу кунларда “Риштон бино қурилиш” МЧЖ томонидан ичимлик суви минораси ўрнатиш ҳамда тармоқ тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/281539b0ac3a5fc0b16a9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b274555b6d9d341ce06a8.jpg)