Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА “ИШГА МАРҲАМАТ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-02-21 14:49:25    300

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси “Ишга марҳамат” шиори остида бўлиб ўтди.

Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ишлаш истагида бўлган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган фуқороларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятни йўлга қўйиш, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ишсиз, ташқи меҳнат миграциясидан келган аёлларни бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда маъсул идора ва ташкилотлар  билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 45 та тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандлар, корхона-ташкилотлар, муассасалар ўзларидаги мавжуд 300 га яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан намуналар билан қатнашдилар.

Бундан ташқари ишсиз фуқаролар учун ish.mehnat.uz ахборот тизими орқали тақдим этилган 1000 дан ортиқ иш ўринлари ҳам ҳавола этилди.

Меҳнат ярмаркасида 100 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этишган бўлса,  шундан меҳнатга лаёқатли, ишлаш истагида бўлган, вақтинча банд бўлмаган 15 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди. 45 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди. Шунингдек, 42 нафар фуқароларга марказ ходимлари томонидан меҳнат муносабатларига оид маслаҳатлар берилди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram