Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ АМАЛДА: 7-СОНЛИ МАКТАБАГЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИГА АЙЛАНДИ

×

 2023-02-21 12:24:14    167

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси доирасида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, умуман, аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 7-сонли мактабагча таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Муҳаммад Умар бюлдинг” МЧЖ томонидан 120 ўринли қўшимча бино қурилди, эски биносида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Болалар боғчасида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларига 3 миллиард 504 миллион сўм маблағ сарфланиб, бугунги кунда 360 нафар болалар таълим-тарбия оладиган масканга айлантирилди. Болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун замонавий машғулот хонаси, ётоқхона ва ошхона мавжуд. Шунингдек, ривожлантирувчи марказлар жихозлари олиб келиб, жойлаштирилди. Машғулотлар жараёнида фойдаланишлари учун 45 турдаги тарқатма, кўргазмали материаллар, плакатлар билан таъминланди.

Замон талабларига мос масканга айланган ушбу мактабгача таълим ташкилоти болажонларнинг севимли масканига айланган.  







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram