Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИЙҚИ МАҲАЛЛАСИНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ҲАМ ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2023-02-20 15:59:21    200

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Қўштепа туманидаги Қийқи МФЙ ҳудудида ҳам аҳоли турмуш шароитини, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йилнинг 25 октябрь куни қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорига кўра Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Қийқи маҳалласидаги Сардоба кўчаси ҳудудида 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 1 дона янги сув минораси ва 1 дона янги сув насоси ўрнатиш, 1.5 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилиб, 1120.0 миллион сўм маблағ ажратилган. Пудратчи ташкилот “Барака Файз Инвест” МЧЖ томонидан шу кунгача Сардоба кўчаси ҳудудида 0.7 километр траншея қазиш ҳамда 0.3 километр тармоқ тортиш ишлари бажарилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram