Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 178 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ КЎРКАМ ВА ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШ ОЛДИ

×

 2023-02-20 15:45:27    177

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш учун аълоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий, илғор шакллари, янги педагогик ва ахборот технологиялари, таълим-тарбиянинг самарали шакл ва усуллари жорий этилмоқда. Қувонарлиси, таълимнинг пойдевор қатламида бундай муҳитнинг яратилишидан туманимиз болажонлари ҳам бенасб қолмаяпти.

Бугун марказ маҳаллаларидан то олис қишлоқларимизгача янги, замонавий биноларда тарбияланаётган ўғил-қизларга кўзингиз тушади. Лангар маҳалласи болажонларини ўз бағрига олган 8-мактабгача таълим ташкилоти ҳам замонавий талабларга мос. 

Бу таълим маскани анча йилдан буён қишлоқ болаларини тарбиялаб келишига қарамай, эски бинода фаолиятини олиб борар эди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида мукаммал таъмирланган 8-мактабгача таълим ташкилоти ўтган йили фойдаланишга топширилди.

“296-HIKMK” МЧЖ томонидан таълим ташкилотининг 180 ўринли бино қисмида тўлиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилгач бутунлай кўркам ва замонавий кўриниш олди.

180 ўринга мўлжалланган ушбу муассаса 1984 йилда қурилган. Дастлаб, 2021 йилда вилоят ҳокимининг Фармойишига асосан ҳудуддаги мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш мақсадида 90 ўринли мобил (контейнер) типдаги қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Муассасада 1 миллиард 921 миллион сўм маблағ эвазига мавжуд бинолар ва гуруҳлар хоналари мукаммал таъмирланди, атроф девори қайта тикланиб кўркам қиёфа касб этди. Янги айвончалар қурилиб, канализация ва гуруҳ хоналаридаги ички хожатхона ҳамда қўл ювиш учун яратилган шароитлар янада яхшиланди. Бугунги кунда 270 нафар болалар учун замон талабларига мос таълим-тарбия оладиган масканга айлантирилди. Машғулотлар жараёнида фойдаланиш учун 32 турдаги тарқатма, кўргазмали материаллар, плакатлар билан таъминланди.

Ҳозирги кунда болажонлар таҳсил олаётган даргоҳ марказ таълим масканларидан қолишмайди. Болажонлар тарбиячиларининг турли ўқув машғулотларида фаол қатнашмоқдалар. Хуллас, дунё мамлакатларининг мактабгача таълим соҳасидаги тажрибаларини ўрганиш ва улардан миллий менталитетимизни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш натижасида барпо этилаётган, фойдаланишга топширилаётган мактабгача таълим ташкилотлари эртамиз авлодларининг етук инсон бўлиб етишишлари учун қилинмоқда. Бугун номи тилга олинган боғчамиз ҳам қишлоқ болажонларининг эртаси бугунидан обод бўлишига пойдевор яратади, деб ўйлаймиз.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram