Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОРАҚУШЧИ МАҲАЛЛАСИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН

×

 2023-02-18 14:15:57    191

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Қорақушчи МФЙ ҳудудида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408 сонли қарорига кўра тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари давом этмоқда.

Олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлган маҳалла аҳли бирдамлик ташаббусини ўз қўлларига олишган. Улар ҳам бир четда қараб турмай пудратчи ташкилот ишчиларига яқиндан кўмак бермоқдалар.

Лойиҳа доирасида Қорақушчи маҳалласи ҳудудидаги Равнақ, Гулобод кўчаси ҳудудида 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғини таъмирлаш, 1 дона янги сув минораси ва 1 дона янги сув насоси ўрнатиш, 2.0 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилиб,  1230.0 млн. сўм маблағ ажратилган. Пудратчи ташкилот “Орзу таъмир Қурилиш Файз” МЧЖ томонидан Равнақ, Гулобод кўчалари ҳудудида 1.6 километр траншея қазиш ҳамда 0.8 километр тармоқ тортиш ишлари бажарилди.

 




 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram