Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 248 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-02-17 12:33:11    123

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда: “Президент қарори бўйича Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳам аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан аҳолига яқин жойлар 15 сотихдан ер майдонлари ажратилиб, очиқ аукцион электрон савдоларга қўйилади дейилган эди.

Лекин Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги ушбу ҳудуддан аҳолига яқин жойдаги ер майдони 50 сотихдан қўйилган. Буни кимдир заказ қилганми ёки фермер ўзини ерини кам сонли лот билан олмоқчими? Хуллас саволлар кўп.”  – дейилади.

Ушбу танқидий муносабат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 10 сентябрь кунги Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-373-сонли қарори билан сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ер майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали деҳқон хўжалиги ташкил этиш мақсадида ижарага берилиши белгилаб қўйилган.

Жумладан, ушбу қарор билан Қўштепа туманида 2023 йилда 799 гектар ер майдонлари 0,15 гектардан 1 гектаргача аҳолига очиқ электрон танлов орқали дехқон хўжалиги ташкил этиш мақсадида ижарага берилиши белгиланган.

Шунга кўра, тумандаги фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланаётган пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 799 гектар майдонлари туман заҳирасига қайтарилган.

Танқидий хабарга илова қилинган фото суратларда кўрсатилган ер майдони ва ЛОТлар туманнинг А.Отабоев Қорақушчи массивининг Марказий Фарғона чўл ҳудудида “Абдуқундуз ота” номли пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалигига ижара асосида тегишли бўлган 1602к-контурда жойлашган. Фарғона вилояти ҳокимининг 2023 йил 19 январдаги 15-11-0-Q/23-сонли қарори билан туман заҳирасига қайтарилган.

Ушбу ер майдонлари чўл ҳудудида жойлашганлиги сабабли белгиланган тартибда “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти Фарғона вилоят бўлинмаси томонидан 0,50 гектардан 12 та ЛОТларга бўлинган.

Ўз навбатида, жорий йилнинг 14 ва 15 февраль кунлари юқоридаги жами 12 та ЛОТларга 9 ва 3 тадан очиқ электрон танлов ўтказилиб, ғолиблар аниқланган.

Ушбу ЛОТларга 1 ва ундан ортиқ фуқаролар томонидан онлайин аризалар топширилган. Ўтказилган очиқ электрон танлов натижаларига кўра энг юқори бал тўплаган фуқаролар танлов ғолиби деб топилган.

Шу ўринда қўштепаликларга туман бўйича заҳирадаги мавжуд ер майдонлари ҳақидаги маълумотларни e-auksion.uz электрон порталига жойлаб борилаётганлигини маълум қиламиз. Агар уларда очиқ электрон танловларда қатнашиш истаги бўлса, ўз ҳудудларидаги ҳоким ёрдамчиларига мурожаат этишлари ва тегишли маслаҳат олишлари мумкинлигини яна бир бора эслатиб ўтмоқчимиз.    


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram