Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ – ХАЛҚ ОРАСИДА

×

 2023-02-15 11:56:38    109

PDF юклаш
Чоп этиш



Лангар маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Зуҳриддин Турдиевни маҳаллада, иш устида учратдик. Суҳбат асносида биргалашиб, кўчама-кўча, хонадонма-хонадон кездик.

Зуҳриддиннинг таъкидлашича, Лангар МФЙда 3700 нафар фуқаро истиқомат қилади. Хатлов жараёнида 621 та хонадоннинг ижтимоий аҳволи, томорқасидан фойдаланиш даражаси, тадбиркорликка иштиёқи бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилди. Аҳоли асосан иссиқхона, чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчилик билан машғул. Айниқса, лангарликлар иссиқхонада етиштирган маҳсулотлари билан танилган. Маҳалла аҳли меҳнаткаш, ҳар фаслни енг шимариб қарши оладиган халқ.

Ҳоким ёрдамчиси маҳалла аҳлининг тадбиркорлик ташаббусини ривожлантириш, мавжуд имкониятларни кенгайтириш, шу орқали ўзини ва бошқаларни банд қилишга эришиш, маблағлардан тўғри фойдаланишга ўргатиш ишларини тизимли йўлга қўйган.

Унинг таъкидлашича, 2022 йилда деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган 54 нафар фуқарога 10-15 сотихдан узоқ муддатли ижара асосида 7 гектар ер майдони ажратиш учун тавсия берилган. Тушунтириш ишлари натижасида 138 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтди. 278 нафар фуқаронинг ишга жойлашишига эришилди, 45 нафар фуқаро 1,2 миллиард сўм оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олишга тавсия қилинди. Касб-ҳунар ва тадбиркорликка иштиёқи баланд бўлган 27 нафар ёшлар эса 2 турдаги касбларга ўқитилди. 8 нафар фуқароларга субсидия асосида меҳнат қуроллари берилди. 29 та ЯТТ ва юридик корхоналар ташкил этилди. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Лекин биз қуруқ рақамлардан кўра, амалий ишларни ўз кўзимиз билан кўришни маъқул топдик.

Кейинги пайтда маҳалладаги одамларни асаларичиликка ҳам иштиёқи ортиб бораётган экан. Сарвиноз Мўминова ишсизлиги туфайли хонадонида асалари парваришлашни режалаштириб, ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра ўтган йили 30 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига ўз фаолиятини йўлга қўйди. Бошланишига 70 килограм асл олиб, 7 миллион сўмдан ортиқ даромад олди. Бу йил эса 20 миллион сўм даромад олишни ва келажакда асаларичилик фаолиятини кенгайтиришни режалаштирган Сарвиноз маҳалладаги бошқа аёлларга ҳам бу ишни тавсия қилмоқда.


Маҳалладаги ишсиз фуқаролардан бири Зайлобиддин Юсупов эса 15 миллион сўмлик имтиёзли кредитга 200 та насилли товуқ олиб, уларни парваришламоқда. Унинг такидлашича, бу зотдор товуқларнинг ҳар бири йилига 300 тагача тухум берар экан. Ўтган йили ноябр-декабр ойларида тухумдан етти миллион сўм даромад олинди.

Кейинги манзилимиз Элёрбек Абдураҳмоновларнинг хонадони бўлди. 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига барпо этилган иссиқхонада 75 ёшли Лолахон опани учратдик. 2022 йил апрел ойида ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан ташкил этилган 4 сотихли иссиқхона уларнинг даромад манбаига айланган.



– Ҳоким ёрдамчисининг уйимизгача келиб, ўғлимга йўл-йўриқ кўрсатгани мени ҳайрон қолдирди. Мана бўларкан-у шунақа ишласа… Мен ислоҳотлар самарасини оиламизда сезишни бошладим, – дейди Лолахон опа. – Ўтган йили иссиқхонага икки маротаба экин экдик, тажрибамиз ҳам кун сайин ошиб бормоқда. Даромад олаётган жойга инсон ўз меҳрини берар экан. Уйда бекорчи одамни топа олмайсиз. Ҳаммамиз иссиқхонадаги ниҳолларни парварашлаш билан овворамиз. Ҳозирда кўкатлар экканмиз, даромадга кирдик.

Бир сўз билан айтганда Лолахон опа сингари маҳалла аҳли

“Маҳаллабай” ишлаш тизими раҳбарларни халқ билан янада яқинлаштирганидан мамнун.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram