Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КИБЕРМАКОНДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛАДИ
2023-02-14 16:53:49 173
Фарғона вилояти ҳокимининг 2023 йил 8 феврал кунидаги тегишли қарори билан 13 февраль кунидан 19 февраль кунига қадар “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги (Cyber-Week)” ўтказилиши белгиланлиги муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ҳафталик доирасида йиғилиш ўтказилди. Унда бўлиб ўтадиган тадбирларни самарали ташкил этилишини мувофиқлаштириш бўйича Қўштепа туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ва тегишли идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирлар режасига кўра, аҳоли ўртасида банк карта кодини ошкор этиш орқали пул маблағлари талон-торож қилиниши, шахсий маълумотларни интернет тармоғида бегона шахсларга тақдим этиш оқибатида юзага келаётган ва бошқа жиноятларнинг оғир оқибатларидан хабардор қилишга қаратилган тушунтириш ишлари, тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ташкил этилади. Жумладан, Киберхавфсизлик марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилиб борилаётган ҳабарларини аҳолининг барча қатламига етказиш, тарғибот тадбирларига таниқли санъаткорлар ва спортчиларни жалб қилиш, бўлиб ўтадиган танловларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, ҳафталик бўйича матбуот анжумани ва брифинг ташкил этиш, ҳафталик доирасида бўлиб ўтадиган танловлар ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш, шунингдек, туманда “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида бўлиб ўтадиган тадбирларни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.