Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХЎЖАҚИШЛОҚ МАҲАЛЛАСИНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯХШИЛАНМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f8d5ef84e41e0a5ad6201.jpg)
2023-02-14 16:19:59 124
![](https://telegra.ph/file/f8d5ef84e41e0a5ad6201.jpg)
Қўштепа туманидаги Хўжақишлоқ МФЙ ҳудудида аҳоли турмуш шароитини, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йилнинг 25 октябрь куни қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорига кўра Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланди.
Хўжақишлоқ маҳалласида 1 миллиард 200 миллион сўмлик лойиҳа доирасида 550 метр сув тармоғи тортиш, 1 та сув насоси ва 1 та сув сақлаш ҳовузи ўрнатиш, 1 та ТП ўрнатиш, 1 та қудуқ тозалаш, 1 та сув сақлаш ҳовузини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/5893c7edae18e11ea65b6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6a66e63eda3f865a0eb2e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d1f78eae8380cc7934a1f.jpg)