Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-02-14 15:35:37    307

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Халқ таълими бўлими ва Маданият бўлими билан ҳамкорликда шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланди.  

Тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков сўзга чиқиб, буюк шоирнинг ҳаёт ва ижод йўли, миллатимиз учун амалга оширган буюк ишлари ҳамда Бобур ижодининг бугунги ёш авлод маънавий ҳаётидаги улкан аҳамияти хусусида сўз юритди ва барчани ушбу муҳим сана билан қутлади.

Тадбир давомида туман раҳбари томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, тадбирлар ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этганларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва ташакурномалар топширилди. 

Шунингдек кечада Бобур ғазалларидан байтлар, маданият бўлими ва туманимиздаги ижодкорлар томонидан миллий куй-қўшиқлар ҳамда бетакрор саҳна кўринишлари ижро этилди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram