Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Жараён
2023-02-13 11:41:29 170
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Қўштепа туманидаги Баланд масжид маҳалласининг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 7.5 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Хусусан, ушбу маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга 4.302 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, лойиҳа доирасида 12.8 километр тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 1 та сув минораси ўрнатиш, мавжуд 1 та сув минорасини реконструкция қилиш режалаштирилган. Айни кунларда “Трент 6” МЧЖ томонидан қизғин иш олиб борилмоқда.