Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАНИШТИРУВ

×

 2023-02-11 14:34:53    188

PDF юклаш
Чоп этиш



Тўлаганов Зокиржон Баходирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.

Зокиржон Тўлаганов 1977 йилда Бувайда туманида туғилган. 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган.

Зокиржон Тўлаганов меҳнат фаолияти 1995 йилда Бувайда тумани “Доимобод” жамоа хўжалигида ишчиликдан бошлаган. Фаолияти давомида Фарғона шаҳар 2-шаҳар милиция бўлинмаси жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили, Фарғона шаҳар ИИБ жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка карши курашиш бўлими ва ўзгалар мулкини талон-тарож қилишнинг бошқа турларига қарши курашиш бўлинмаси тезкор вакили, Учкўприк тумани ИИБ навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчиси, Тошлоқ, Данғара, Фарғона туманлари ИИБ ҳамда Қўқон шаҳар ИИБда турли лавозимларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бувайда тумани ва Риштон тумани бўлимларида давлат ижрочиси лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган.

Оилали, турмуш ўртоғи – мактаб ўқитувчиси, уч нафар фарзанди бор.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram