Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИ ЎЗ НАТИЖАСИНИ БЕРМОҚДА

×

 2023-02-11 08:05:03    123

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Ёшлар ҳаётидаги янги имконият

Мамлакатимизда ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, орзу-умидлари, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни тадбиркорликка ўргатиш, касбий малакасини ошириш орқали бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, “Ёшлар дафтари” айни шу мақсадга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Қўштепа туманидаги Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Донёрхон Аҳмадхонов томонидан ҳам маҳаллада ёшлар ўртасида тизимли, манзилли иш йўлга қўйилди.

Маҳаллада “Ёшлар дафтари”га киритилган Мирзоабдулла Фозиловга субсидияга беш миллион сўмлик сартарошлик билан шуғулланиш учун жамланма олиб берилди. Маҳаллада фойдаланилмай турган сартарошхона таъмирланди ва Мирзоабдулла шу жойда ўз фаолиятини бошлади.  



— Ўтган йили ҳаётимнинг янги саҳифаси бошланди, десам адашмаган бўламан, — дейди Мирзоабдулла Фозилов. — Сабаби, мактабни битириб ўқишга кира олмадим. Лекин ёшлигимдан сартарошликка қизиқишим баланд бўлганлиги сабабли, ўқув курсини тамомладим. Ўз ишимни бошлашга қурбим етмас эди. “Ёшлар дафтари”га киритилишим ва субсидия асосида сартарошлик билан шуғулланиш учун жамланма олишим ҳаётимда туб бурилиш ясади. Бу эса, ўз навбатида, ўзимда катта куч, зиммамда катта бир маъсулиятни ҳис қилишимга сабаб бўлди.

Ҳозирда ўзимни иш жойимда сартарошлик билан шуғулланиб, ҳар куни юз минг сўмга яқин даромад топяпман. Тўғри, бу унча кўп эмас, лекин олдимда турган катта мақсадлар, янги режаларни амалга ошириш йўлида рағбатлантирувчи омил вазифасини ўтаяпти. Тажрибамни яна ошириб, фаолиятимни кенгайтиришни мақсад қилганман. Шунингдек, маҳалламиздаги сартарошликка қизиқиши юқори болаларга билганларимни ўргатмоқдаман.



Маҳаллаларда “Ёшлар дафтари” ташкил этилгани ўз натижасини бермоқда. Эшонгузар маҳалласида “Ёшлар дафтари”га киритилган Мохларой Абдуллаевага ҳам субсидияга замонавий тикув машинаси берилди. Натижада унинг бандлиги ҳам таъминланиб, ҳозирда бозорбоп кимйим-кечак тикиб, даромад топмоқда. 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram